Microsoft Surface Pro 5 планшети жорий чоракда намойиш этилади

Изоҳ

DigiTimes  сайтининг маълум қилишча, Ultra HD аниқлигидаги дисплей билан жиҳозланадиган Microsoft Surface Pro 5 планшети 2017 йилнинг биринчи чорагида намойиш этилиши кутилмоқда. Планшетнинг стилуси ўз уясида магнитли уланиш ёрдамида зарядланади.

Қурилма Pegatron Technology компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши айтилмоқда. Ушбу янги планшет ва ўтган йили эълон қилинган Surface Studio мноблоки компанияга ўз молиявий кўрсаткичларини яхшилашга имкон беради. Жорий йилнинг биринчи чорагида Microsoft 30 минг дона Surface Studio моделини тайёрлашга буюртма берган. Ушбу модель замонавий техник параметрлар ва юқори нархи билан ўз сегментида ажралиб туради.

Surface Pro 5 планшетига тегишли бошқа техник тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг