LG CES 2017 кўргазмасида “обой” телевизорларни кўрсатади

LG CES 2017 кўргазмасида “обой” телевизорларни кўрсатади

Жанубий Кореянинг LG компанияси бир неча кундан кейин АҚШда бўлиб зтиши кутилаётган CES 2017 кўргазмасида юпқа экранли OLED телевизорларни тақдим этади, деб ёзмоқда IXBT нашри. Ушбу телевизорлар ноодатий шаклда ишланган бўлиб, деворга магнитлар ёрдамида маҳкамланади. Бундай қурилманинг прототипи 2015 йилнинг май ойида таништирилган эди.

Ўшанда 55 дюймли прототипнинг оғирлиги бор-йўғи 1,9 килограммни ташкил қилган, панелнинг юпқалиги эса бир миллиметр атрофида бўлган.

Ушбу форматдаги 65 ёки 77 дюймли OLEDW7 сериясига кирувчи телевизорлар катта эҳтимол билан шу йилда сотувга чиқарилади. Ушбу телевизорларнинг барча янги параметрлари билан тез орада танишамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!