Янги Samsung телевизорлари телефондаги онлайн видеони экранга транслация қилади

Янги Samsung телевизорлари телефондаги онлайн видеони экранга транслация қилади

Samsung компаниясининг янги ақлли телевизорларида Google Chromecast сервисига ўхшаган янги функция пайдо бўлади, деб ёзмоқда iTunes Variety нашри.

Янги функция Samsung Smart View иловасида кўзда тутилади ва бевосита смартфондан турли сервисларда очилган онлайн видеоларни жонли тарзда телевизор экранига узатишга хизмат қилади. Ҳозирда Smart View иловаси орқали телефон хотирасида сақланган видео, мусиқа ва расмларни телевизорга узатса бўлади.

Ушбу илованинг iOS дастури учун чиқарилган янги версиядан олинган скриншотлар мазкур янги имкониятдан дарак бермоқда. Скриншотларда YouTube, Amazon Prime Video ва  Hulu каби видеохостинг иконкаларини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, илова смартфондан дистанцион пульт сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Бундай янги функцияга эга телевизорлар тез орада CES 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!