Янги сериядаги Dell XPS 13 ноутбукларидан планшет сифатида фойдаланиш мумкин

Янги сериядаги Dell XPS 13 ноутбукларидан планшет сифатида фойдаланиш мумкин

Dell XPS 13 туркумидаги янги Inspiron 13 ноутбуклари трансформация механизмига эга бўлиши ҳақидаги миш-мишлар тўғри бўлиб чиқди. Windows Central сайтининг маълум қилишича,  Dell ушбу ноутбуклар сериясига хос рамкасиз дизайнни янги қурилмаларда ҳам сақлаб қолди.

Янги сериядаги ноутбук XPS 13 маркаси билан номланади, ҳозирча унга тегишли батафсил техник параметрлар эълон қилинмаган. Бироқ улар ҳам сериядаги аввалги қурилмалар сингари Intel Core i5-7200U ва Intel Core i7-7500U процессорлари, 8 ГБ оператив хотира ва 128/256 ГБли SSD билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда. Экран аниқлиги эса Full HD ва QHD форматларида бўлади.

Dell XPS 13 шу йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади. Нархи ҳозирча маълум эмас.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!