L’oreal ва Nokia ҳамкорликда ақлли тароқ яратди

Изоҳ йўқ

L’oreal бренди 5-8 январь кунлари ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида Kerastase Hair Coach номли ақлли тароқни намойиш қилади, деб хабар тарқатмоқда Ferra сайти.

Гаджет ўтган йили Nokia Technologies томонидан харид қилинган Withings компанияси билан ҳамкорликда яратилган.  Withings фирмаси фитнес ва саломатлик учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқариш билан яхши танилган. Янги тароқ фойдаланувчиларни сочни тўғри тарашга ўргатишга хизмат қилади. Бунинг учун тароқда бир қатор сенсорлар ва гироскоп кўзда тутилган.

Маълумотлар маҳаллий об-ҳаво тафсилотлари билан мобил иловага узатилади ва шу асосда фойдаланувчига сочни тараш бўйича тавсиялар берилади. Тавсиялар орасида L’Oreal маҳсулотларини харид қилиш бўйича таклифлар ҳам тақдим этилади.

Тароқ 2017 йилнинг ўрталарида 200 доллар нархида сотувга чиқиши маълум қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE