CES 2017: ASUS уй учун янги Wi-Fi роутерларни тақдим қилди

CES 2017: ASUS уй учун янги Wi-Fi роутерларни тақдим қилди

Тайваннинг ASUS компанияси СES 2017 кўргазмаси доирасида симсиз уй тармоғини яратиш учун хизмат қиладиган HiveSpot ва HiveDot маршрутизаторларини тақдим қилди, деб хабар бермоқда Ferra нашри.

Янги роутерлар юқори тезлик билан ажралиб туради ва ASUS Air Radar технологияси асосида ишлайди. Моделлардан бири ( AC2133)  уч полосали, иккинчиси эса (AC1200) иккита полосали узатишга эга. Кенг жойларда барқарор симсиз тармоқ ҳосил қилиш учун 3 дона ушбу қурилмадан ўрнатиш керак бўлади.

Комплектдаги 3 та HiveDot 299 долларга, 3 та HiveSpot эса 399 долларга таклиф этилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.