Samsung компанияси QLED-телевизорларининг янги авлодини намойиш этди

Samsung компанияси QLED-телевизорларининг янги авлодини намойиш этди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси CES 2017 халқаро электроника кўргазмасида QLED-телевизорларининг — Q7, Q8 ва Q9 русумларининг тақдимотини ўтказди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Мазкур телевизорлар янада такомиллаштирилган QLED технологиясининг қайтарзда ишлаши хусусида тасаввур ҳосил қилишга имкон беради. Унинг дисплейи квантли нуқталар деб номланувчи бир неча миллионта алоҳида материаллар — metal Quantum Dot’дан иборат. Ҳар бир нуқта муқобил равишда ёнади, шу сабабли, бундай экранлар турли бурчакдан қараганда ҳам ёрқинлигини йўқотмайди.

Умуман, QLED технологияси OLED технологиясига ўхшаш, аммо, иккинчисида ёруғлик диодлари қўлланилса, Samsung компанияси янги маҳсулотида темир асосидаги квантли нуқталардан фойдаланган. Бу эса, телевизор таннархини арзонлаштиради ҳамда энергия самарадорлигини оширади. Шу билан бирга, OLED-телевизорларга қараганда сифатлироқ тасвирларни акс эттиради. Бундан ташқари, Q8 ва Q7 моделлари эгик шакллидир.

Таъкидланишича, Samsung ўз телевизорларининг ёрқинлигини кескин яхшилашга эришган.

QLED-панеллари DCI-P3 стандартидаги ранг кенглигининг 99 фоизини акс эттиради. Бу эса, рақамли кинотеатрлар орасида энг кенг тарқалган форматдир. Унинг ҳар бир нуқтаси миллиард хилдаги жилони намойиш этади.

Шу билан бирга, Samsung компанияси Smart TV тизимини ривожлантиришга эътибор қаратган. Фойдаланувчилар Samsung Smart Remote тизими ёрдамида телевизорга уланган барча қурилмаларини биргина тугмани босиш билан бошқара олади.

Янгиланган ва такомиллаштирилган Smart View иловаси эса, тв-дастурларнинг барчасини экранда барчаси экранда намойиш этади. Бунинг натижасида теледастур ва видеотрансляцияларнинг исталганини мобил қурилма воситасида осонлик билан танлаш мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!