Qualcomm ва Panasonic автомобиллар учун медиаплатформа ишлаб чиқмоқда

Qualcomm ва Panasonic автомобиллар учун медиаплатформа ишлаб чиқмоқда

Qualcomm ва Panasonic фирмалари Android  ва Google сервислари асосида яратилган автомобилларга мўлжалланган медиа-платформани намойиш қилишди. Платформа Qualcomm Snapdragon 820Am процессорида ишлайди, у қўшимча ҳаракатларсиз тизимни турли иловалар, экран ўлчамлари ва форматлари учун оптималлаштиришга хизмат қилади, деб ёзмоқда 4PDA нашри.

Мазкур платформа учун Android Nougat дастури операцион тизим вазифасини бажармоқда. Qualcomm Snapdragon 820Am чипининг таркибига X12 LTE-модеми,  Qualcomm Kryo процессори ва Adreno 530 графикаси киради. Мазкур лойиҳа орқали ишлаб чиқарувчилар автомбиллар учун кам харажат талаб қиладиган, тушунарли ва эргономик платформани яратишни мақсад қилганлар.

Тизимда йўловчилар учун сафар йўналишини кўрсатадиган ва мусиқа ижросини бошқаришга ёрдам берадиган илова кўзда тутилган. Бошқа автомобилсозлар ҳам мазкур платформа асосида хусусий ечимларни ишлаб чиқишлари мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!