CES 2017: Оқ рангли Xiaomi Mi Mix намойиш қилинди

Изоҳ

Бундан икки ойлар муқаддим Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi Mi Mix номли рамкасиз экранга эга моделни омма эътиборига ҳавола қилган эди. Таъкидлаш керак, модель ўзининг инновацион ва футуристик кўриниши билан халқаро миқёсда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ўшанда смартфон фақат қора рангда чиқарилган эди.

Ҳозирда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилаётган CES 2017 кўргазмасида хитойлик шоввоз ушбу инновацион смартфоннинг оқ рангли версиясини намойиш қилди, деб хабар бермоқда IXBT нашри. Ҳозирча оқ рангли корпусга эга версияиинг сотувга чиқиш санасига аниқлик киритилмаган. Бироқ компания вице-президенти Хьюго Барранинг қайд этишича, шбу модель қора рангли версиядан техник параметрлар бўйича фарқланмайди.

Тахминларга кўра, модель биринчи бўлиб Хитойда сотувга чиқиши кутилмоқда.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг