HP Envy Curved AIO 34 моноблоки Intel Kaby Lake процессорида ишлайди

Изоҳ

HP компанияси 2015 йилда Envy Curved All-In-One моноблок компьютерини тақдим қилган эди. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб фирма Intel Kaby Lake процессорида ишлайдиган мазкур моноблокнинг иккинчи авлодини омма эътиборига ҳавола қилди.

HP Envy Curved AIO 34 моноблоки ташқи томондан компьютердан кўра телевизорга ўхшаб кетади. Модель подставкаси овоз карнайи вазифасини бажаради, унга 4 та Bang & Olufsen динамиклари созланган.

Моноблок 16 Гб оператив хотира, 1 ТБ доимий хотира ва AMD Radeon RX 460   (4 ГБли) видеокарта билан жиҳозланган. Gigabit Ethernet, Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth  4 интерфейслари, HDMI, тўртта USB 3.0 порти ва битта USB 3.1 Type C слотига эга. Унга 34 дюймли аниқлиги 3440 x 1440 пиксель бўлган қайирма экран ўрнатилган.

Моноблок февраль ойида АҚШда сотувга чиқади. Нархи 1730 доллар.

Манба: IXBT

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг