Nokia E1 кутилганидан ҳам кучлироқ техник хусусиятларга эга бўлади

Изоҳ йўқ

Бундан бир неча кун илгари Nokia`нинг Малайзиядаги расмий дистрибьютери ҳисобланган Avaxx компанияси жорий ҳафтанинг бошида ритейлерлар биалн ўтказилган учрашувда афсонавий бренд 2017 йилда 6 ёки 7 та Android смартфон чиқаришини маълум қилган.

Ҳозиргача Nokia E1, D1, D1C ва Z2 Plus моделлари ҳақида баъзи тафсилотлар ошкор этилган. Аввалроқ берилган хабарларда Nokia E1 Snadragon 200 процессори ва 1 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланиши айтилган эди. Бироқ орадан бир оз муддат унга тегишли маълумотлар янгиланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Nokia E1 5,2 ёки 5,3 дюймли HD-экран, Qualcomm Snapdragon 425 процессори, 2 ГБ тезкор хотира, 13/8 Мпли камера билан жиҳозланади. У Android 7.0 Nougat дастурида ишлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Nokia бренди остида қурилмалар ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритган HMD Global компанияси февраль ойида Барселонада ўтказиладиган MWC кўргазмасида янги смартфонларни  намойиш этади.

Манба: 4PDA

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE