Nokia брендининг Android’даги биринчи телефони намойиш этилди

Изоҳ

2017 йилнинг 8 январида Nokia брендининг янги соҳиби HMD Global компанияси ўзининг Android’даги биринчи Nokia 6 телефонини намойиш қилди, дея ёзади Kun.uz.

Янги смартфон 5,5 дюймли дисплей, 16 мегапикселли камера, 4 Гб оператив хотирага эга бўлади. Nokia 6 смартфони Android 7.0 Nougat’да ишлайди. Компания вакилларининг таъкидлашларича, Nokia 6 — HMD Global 2017 йилнинг биринчи ярмида намойиш қилишни режалаштираётган биринчи телефон. Смартфонларни йиғиш билан FIH Mobile Limited (Foxconn корпорацияси) шуғулланади.

Смартфон фақат Хитойда JD.com ритейлери орқали сотилади. Қурилма баҳоси 246 долларни ташкил қилади. Компания раҳбарияти Хитойни HDM Global учун «стратегик муҳим» бозор, деб атамоқда.

HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги смартфонларни ишлаб чиқариш ҳуқуқини 2016 йилнинг баҳорида қўлга киритган.

Саид Мамуров

Муаллиф

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг