CES 2017: Chuwi Hi13 планшетига юқори аниқликдаги экран ўрнатилган

Изоҳ

Хитойнинг Chuwi компанияси CES 2017 кўргазмаси доирасида Intel Apollo Lake платформасида ишлайдиган Hi13 планшетини намойиш қилди, деб ёзмоқда 3D News сайти.

Планшетга 13,5 дюймли 3000 х 2000 пиксель форматидаги экран ўрнатилган. Пикселлар зичлиги – 267 ppi. Дисплей контрастлиги 1700:1, ёрқинлиги 400 кд/м2.

Модель 14 нм технологиясида яратилган Intel Celeron N3450 процессорида ишлайди. Максимум частотаси 2,2 ГГц. Процессорда Intel HD Graphics 500 график контроллери кўзда тутилган, 4 Гбайт оператив, 64 Гбайт доимий хотирага эга Wi-Fi интерфейси ва USB Type-C порти билан жиҳозланган.

Chuwi Hi13 планшети Windows 10 операцион тизимида фаолият кўрсатади, сотувга чиқиш ва нархига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг