Beeline “Эркин мулоқот” хизматлари қаторини доимий равишда тақдим этади

Изоҳ йўқ

Beeline алоқа оператори эндиликда “Эркин мулоқот” хизматлари қаторини доимий равишда амал қилиши ҳақида хабар беради.

“Эркин мулоқот” хизматига Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилояти абонентлари уланишлари мумкин. Хизмат Status, Bir ва “Клик” тариф режаларидан ташқари аввалдан тўлов тизими абонентлари учун мавжуд. Хисобни $1,99 тўлдириб абонентлар тармоқ ичидаги қўнғироқлар учун 500 дақиқа ва 500 SMS ва 15 кунга 20 Мб интернет-трафикни қўлга киритадилар. Хизматни ёқиш коди *110*230#

“Эркин мулоқот+” хизматига Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти абонентлари уланишлари мумкин. Хисобни $2,99 тўлдириб абонентлар Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқлари учун 500 дақиқа ва 500 SMS ва 15 кунга 20 Мб интернет-трафикни қўлга киритадилар. Хизмат Status, Bir ва “Клик” тариф режаларидан ташқари аввалдан тўлов тизими абонентлари учун мавжуд. Хизматни ёқиш коди *110*225#

15 кун мобайнида хизмат қайта ёқтирилса, дақиқалар, SMS ва мегабайтлар миқдори қўшилади ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилади.

Тафсилотлар Beeline сайтида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Саид Мамуров

Муаллиф

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE