Samsung 2017 йилда 100 млн дона Galaxy J смартфонларини сотмоқчи

Изоҳ йўқ

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси жорий йилда 60 млн дона Galaxy S8 флагман моделини сотишини режалаштирган. Бироқ ушбу прогноз бироз муболағали туюлади. Сабаби флагман аппаратлар қимматроқ бўлгани боис улар кутилганидай харидоргир эмас. Шундай бўлса-да, компания тайёрлайдиган Galaxy J сериясидаги смартфонлар ҳамёнбоп нарх ва нисбатан кучли техник параметрларга эга бўлгани учун жуда яхши сотилмоқда. Ушбу фактга асосланган Samsung 2017 йилда 100 млн дона J сериясидаги смартфонларни харидорларга етказишни мақсад қилган.

Манбанинг ёзишича, компания, шунингдек, жорий йилда 20 млн дона янги Galaxy A сериясидаги қурилмаларни ҳам сотишни режалаштирган. Гарчи арзон моделлар бўйича аниқ статистика келтирилмаган бўлса-да, Samsung`нинг арзон моделлари флагман қурималарга қараганда 2-3 баравар кўпроқ сотилишини кўпчиликка маълум.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE