Норвегия FM-радиодан бутунлай воз кечмоқчи

Норвегия FM-радиодан бутунлай воз кечмоқчи

Борган сари дунёда FM-радионинг аҳамияти камайиб, фойдаланувчилар кўпроқ онлайн-стриминг сервисларига ўтишмоқда. Мисол учун, Норвегия жорий ҳафтада мазкур стандартдан бутунлай воз кечишини эълон қилди.  Агар бу ҳолат содир бўлса, жаҳон мамлакатлари ичида Норвегия мазкур эски технологияни бекор қилган илк давлатга айланади.

Бундай қарорга 66% норвегияликлар қарши чиққан бўлса, 17% аҳоли вакиллари уни қўллаб-қувватлаганлар. Қизиғи шундаки, мамлакатдаги 2 млн дона автомобиль шунчаки рақамли радиоприёмниклар билан жиҳозланмаган. Эндиликда мамлакатдаги ҳайдовчилар радио тинглаш учун автомобилга мана шундай қурилма харид қилишлари керак бўлади.

Digital Radio Norway агентлигининг раҳбари Оле Йоргеннинг айтишича, Норвегияда кундан-кунга FM-радио станциялар камайиб бормоқда. Аҳолининг истагига қарши бўлса-да, агентлик ушбу технологиядан воз кечишга қарор қилган.

Манба: 4PDA

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!