Moto G5 Plus смартфонига тегишли янги суратлар ошкор қилинди

Изоҳ йўқ

Бундан бир неча кун илгари ҳали намойиш этилмаган смартфон – Moto G% Plus моделига тегишли янги суратлар интернет тармоғида эълон қилинди. Қурилма тез орада тақдим этилиши кутилмоқда.

Агар ошкор этилган маълумотларга таянадиган бўлсак, Moto G5 Plus 5,5 дюймли Full HD форматидаги экран, 13 Мпли асосий ва 5 Мпли олд камералар, Snapdragon 625 процессори билан жиҳозланади. Смартфон 4 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади, батареясининг сиғими – 3080 мА/соат.

Moto G5 Plus март ойида сотувга чиқади, нархи ҳозирча номаълум.

Манба: 3D News

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE