Google`нинг сиз билмаган 10 фойдали имконияти

Google`нинг сиз билмаган 10 фойдали имконияти

  1. Google қидирув тизимида бевосита таймер ўрнатиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қидирув майдонига керакли вақт бирлиги ва “таймер” сўзини ёзиш кифоя.

2. Худди шундай усул билан Google қидирув тизимида секундомердан ҳам фойдаланиш мумкин. У таймер ёнида жойлашган.

3. Кўп хонали сонларни тўғри талаффуз қилишга қийналяпсизми? У ҳолда Google қидирув тизимига рақамларни ёзиб, улардан кейин = белгисини ва керакли тилни киритинг. Ҳозирча ушбу функция фақат инглиз тилида ишламоқда.

4. Google Translate таржимонида қўлёзма режими кўзда тутилган бўлиб, у орқали керакли белги ва ҳарфларни ёзиш мумкин.

5.  Худди шундай усул билан “Способы ввода текста” функция ёрдамида компьютерга махсус клавиатурани ўрнатмаган ҳолда 80 та тилда ҳарфларни теришингиз мумкин.

6. Жаҳондаги одамларни айни вақтда айнан қайси мавзулар қизиқтираётганини билмоқчимиз? Муаммо йўқ, Google Trends бу борада сизга ёрдам беради.

7. Муайян ҳайвон қандай товуш чиқаришини билмоқчимиз? Жуда осон, Google Google қидирув тизимида “звуки животных” сўровини киритинг.

8. Google Arts Project платформасида жаҳондаги машҳур музейларда сақланаётган санъат асарларининг юқори аниқликдаги суратларидан баҳра олишингиз мумкин.

9. Google академияси илмий журнал ва ҳужжатларни топишда сизга ёрдам беради.

10. Google.com/fonts ҳаволаси бўйича ўтиб, чиройли бепул шрифтни топишингиз мумкин.

 

Манба: rb.ru

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!