iPhone 8 корпуси учун алюминий ўрнига зангламас пўлат ишлатилади

Изоҳ

Digitimes нашрининг ёзишича, Apple компанияси iPhone 8 моделининг корпусини тайёрлашда алюминий қоришмасидан воз кечади ва унинг ўрнига зангламас пўлатдан фойдаланади. Зангламас пўлатдан қилинган қисмнинг усти эса кучайтирилган шишаванд қатлам билан қопланади.

Қурилмалар Тайваннинг Foxconn ҳамда АҚШнинг Jabil компаниялари томонидан йиғилиши маълум қилинган. Ишлаб чиқариш жараёни смартфонларни йиғишга сарфланадига вақт ва харажатларни қисқартиришга ёрдам беради, бироқ сифат назорати аввалгидай юқори даражада сақлаб қолинади, дейилади нашр хабарида.

Ушбу қарор натижасида iPhone учун корпус етказиб берадиган Catcher Technology ва Casetek компаниялари янги таркибдаги материалларни ҳам қайта ишлаш талаб этилгани боис бундан зарар кўрмайди.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг