Қўшимча экранли HTC U Ultra моделига тегишли суратлар эълон қилинди

Изоҳ

Интернет тармоғидаги нашрларда ҳали тақдимоти ўтказилмаган Қўшимча экранли HTC U Ultra моделига тегишли суратлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Smartphone.ua нашри.

Хитой микроблогларининг бирида эълон қилинган суратларга диққат қиладиган бўлсак, ушбу смартфон тўрт хил рангда сотувга чиқарилиши маълум бўлади. HTC U Ultra моделининг олд панели 2,5D шиша билан қопланади. Бармоқ изи сканери асосий тугмага созланади. Модель USb Type-C слоти ва медиа-динамик билан жиҳозланади, бироқ қурилмада 3,5 миллиметрли аудиослот кўзда тутилмаган. Асосий камеранинг аниқлиги 12 МП, икки рангли чақноқ ва оптик стабилизация функциясига эга.

Смартфонга Qualcomm Snapdragon 821/835 процессори, 4 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Аккумуляторининг сиғими 4000 мА/соат бўлиши хабар қилинган.

HTC U Ultra тез кунда намойиш этилади, нархи ҳозирча ошкор этилмаган.

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг