Статистика: Android 6.0 янада оммалашди, Android 2.2 рейтингдан чиқарилди

Изоҳ

Google компаниясининг ҳар ой чиқариладиган Android версиялари фрагментациясига оид рейтингнинг 2017 йил январь ойидаги нашрида жиддий ўзгаришлар кузатилди.

3D News нашрининг маълум қилишича, аввалроқ рўйхатнинг энг сўнгги поғонасида келган  ва айни вақтда 0,1 фоиз улушга эга Android 2.2 Froyo версияси мазкур рейтингни расман тарк қилган.

Энг сўнгги Android 7.0 (0.5%) ва 7.1 (0,2) версиялари эса тез орада 1% кўрсаткични қайд этиши мумкин.

Ҳозирча Android 6.0 Marshmallow энг оммабоп версия бўлиб қолмоқда (29,6%), ундан кейинги ўринни эса Android Lollipop келмоқда (23,3%). Шу билан бирга, 1,2% улушга эга бўлган Android Gingerbread версияси тез орада рўйхатни тарк этиши кутилмоқда.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг