Galaxy S7 ва S7 Edge Android 7.0 версиясига янгиланишни бошлади

Galaxy S7 ва S7 Edge Android 7.0 версиясига янгиланишни бошлади

Samsung ўзининг сўнгги моделлари учун бошқа компаниялар сингари Android 7.0 версиясини синовдан ўтказаётгани тўғрисида аввалроқ хабар қилган эдик. Куни кеча Sammobile нашрида берилган маълумотга кўра, Samsung 17 январдан бошлаб хоирги флагманлар Galaxy S7 ва S7 Edge моделлари учун Android 7.0 версияси чиқаради.

Ушбу версия бир неча ойлардан бери бета-синов босқичидан ўтаётган эди. Матбуотда ҳатто Жанубий корея фирмаси ўз флагманларига Android 7.0 эмас, балки бир йўла Android 7.1 версиясини чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарла ҳам пайдо бўлган эди. Бироқ компания билан яқиндан ҳамкорлиик қиладиган нашрлар (жумладан, Sammobile.com ҳам) ушбу хабарларнинг асоссиз эканини бидирди.

Ҳозирча Android 7.0 версияси биринчи бўлиб қайси минтақа ёки мамлакат учун чиқарилиши номаълум. Аммо тез муддатда ушбу версия барча Galaxy S7 ва S7 Edge учун юборилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.