13 январь – Билл Гейтс Microsoft бош директори лавозимидан кетган сана

13 январь – Билл Гейтс Microsoft бош директори лавозимидан кетган сана

2000 йилнинг 13 январь санасида Билл Гейтс Microsoft бош директорлигидан кетади, унинг ўрнини эса Стив Балмер эгаллайди. Балмер компанияни 14 йил давомида бошқаради, 2014 йилда эса жорий бош директор – Сатья Наделла ушбу лавозимга тайинланади. Гейтс эса ҳалигача компаниянинг энг йирик акциядори бўлиб қолмоқда.

Ferra сайтининг ёзишича, ҳозир Гейтс Microsoft`га тегишли жами 4% акцияларга эгалик қилади, бироқ у ҳар йили 80 млн донага яқин қимматбаҳо қоғозларни сотиб келмоқда. Сабаби Гейтс 2018 йилга келиб улардан бутунлай қутулиш мақсадида. Ҳозир Гейтс вақтининг асосий қисмини рафиқаси Мелинда Гейтс билан биргаликда ташкил қилган Bill and Melinda Gates Foundation жамғармаси фаолияти бағишламоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!