МБ: Шанба куни Uzcard белгиланган тартибда ишлайди

МБ: Шанба куни Uzcard белгиланган тартибда ишлайди

Ўзбекистон Марказий банки ва Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) шанба куни тўлов тизимлари фаолиятида узилишлар бўлиши ҳақидаги хабарларни инкор этди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 14 январда барча чакана тўлов тизимлари, жумладан банк пластик карталари асосидаги „Uzcart“ чакана тўлов тизими ҳам белгиланган тартибда узлуксиз равишда ишлашини маълум қилади.

ЯУПМ ҳам профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилмаётгани ва Uzcard карталари эгалари тўловларни муаммосиз амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди.

Жума куни SMS хабарномалар ва интернет тармоғида Марказий банк тармоқларида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан 14 январь куни 9:00 дан 18:00 га қадар тўлов тизимлари ишламаслигини хабар қилинди. Кейинроқ эса компания тўлов тизимлари тўхталишларсиз ишлашда давом этиши тўғрисидаги пресс-релиз пайдо бўлди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!