iOS ва Android фойдаланувчилари 2016 йилда 80 млрд илова юклаб олишди

iOS ва Android фойдаланувчилари 2016 йилда 80 млрд илова юклаб олишди

Яқинда таҳлил билан шуғулланадиган Sensor Tower компанияси App Store ва Google Play онлайн-дўконларининг ўтган йилдаги даромадига оид ҳисоботни тақдим қилди.

Компания тақдим қилган маълумотларга кўра, 2016 йилнинг сўнгги чорагида ҳар иккала дўконнинг соф даромади 8,7 млрд долларни ташкил қилган. Бу эса 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 67 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Таъкидлаш керак, Apple компанияси ўз рақибига караганда кўпроқ даромад кўрган ($5, 4 млрд), ўсиш суръати эса 60 фоизни ташкил қилган. Таҳлилда ёзилишича, ҳар иккала дўкондан ўтган йилнинг сўнгги чорагида 19,2 млрд дона илова юклаб олинган, 2016 йилда эса жами юклаб олинган иловалар сони эса 80 миллиарддан иборат бўлган.

Sensor Tower маълумотларида Facebook ва Facebook Messenger 2016 йилда энг кўп юклаб олинган иловалар сифатида қайд этилган. Учинчи ўринни Whatsapp мессенжерига тегишли илова банд қилган. Шунингдек, рейтингнинг юқори поғонасидан Spotify, Line ва Netflix иловалари ҳам ўрин олган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!