Adobe овоз билан бошқариладиган тасвир муҳарририни яратмоқда

Adobe овоз билан бошқариладиган тасвир муҳарририни яратмоқда

Adobe компанияси овозли буйрулари орқали бошқариладиган график муҳаррир иши кўрсатилган видеороликни интернет тармоғига жойлади, деб ёзмоқда The Verge нашри.

Овозли ёрдамчи тасвирларни кадрлаш, айлантириш ва бажарилган амалларни бекор қилиш учун ишлатилган. Энг қизиғи шундаки, тизим “энди тасвирни қайта айлантир” сингари табиий буйруқларга ҳам жавоб қайтармоқда.

Adobe мутахассисларининг фикрича, бу ҳали фақат бошланғич нуқтадаги технология. Шу боис ушбу ечим фойдаланувчиларга муайян муддатдан кейин, технология мукаммал ишлангач, етказилади.

Бундай инновация, айниқса, дизайнерлар, реклама соҳаси вакиллари, қолаверса, тасвир ва графика билан ишлайдиган барча фойдаланувчилар учун вақтни тежашда ҳамда амалларни автоматлаштиришда катта имконият яратиши турган гап.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!