Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берди

Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берди

Жанубий Кореяда кузатилган сиёсий инқироз туфайли мамлакатдаги баъзи таниқли шахслар коррупция айблови билан прокуратура томонидан сўроқ қилинди. Энг қизиғи шундаки, ушбу шахслар орасида Samsung компаниясининг жорий раҳбари Ли Жэ Ён ҳам бор.

Bloomberg нашрининг ёзишича, Жанубий Корея прокуратураси эндиликда Samsung раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер тақдим қилган. У турли иқтисодий амалиётлар муваффақиятли бажарилиши учун мамлакат президентининг дугонаси Чой Сун Силга қарашли фондларга 25 млн доллар маблағ ўтказишда гумон қилинмоқда. Ли Жэ Ён қўйилган айбловларни рад этмоқда.

48 ёшли Ли Жэ Ён нафақат Жанубий Кореядаги, балки жаҳондаги энг бой шахслардан бири ҳисобланади. Манбаларда ёзишилича, мамлакат тарихидаги рўй берган ушбу энг йирик коррупцион можарода Жанубий Кореядаги таниқли бизнесменлар ва давлатнинг энг юқори поғонасидаги амалдорлар айбланмоқда. Ҳатто юзага келган мазкур можаро туфайли президент Пак Кин Хега нисбатан инпичмент эълон қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!