Хитойда Nokia 6 моделига миллондан ортиқ киши буюртма берди

Хитойда Nokia 6 моделига миллондан ортиқ киши буюртма берди

HMD Global компанияси бундан бир не кун олдин Android платформасида ишлайдиган ўзининг илк смартфонини намойиш қилган эди. Бир неча кун орасида Хитойда миллиондан ортиқ фойдаланувчи ушбу моделни харид қилиш истагини билдирган. Қурилма эртага – 18 январь куни сотувга чиқади, деб ёзмоқда Ferra нашри.

Афсуски, Хитой Nokia 6 сотиладиган ягона мамлакат ҳисобланади, модель бошқа мамлакатларда сотилмайди. Интернет нашрида тарқалган хабарларга кўра, тез орада HMD Global Nokia 8 моделини ҳам намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, Nokia 6 5,5 дюймли дисплей, 16 мегапикселли камера, 4 ГБ  оператив хотира билан жиҳозланган, Android 7.0 Nougat’да ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!