Дунёда ишлатилаётган смартфонлар сони 4 миллиарддан ошди

Дунёда ишлатилаётган смартфонлар сони 4 миллиарддан ошди

Gagadget нашрининг IHS Markit таҳлили агентлигига таяниб маълумот беришича, 2016 йилнинг декабрь ойида жаҳон бўйлаб фойдаланишда бўлган смартфонлар сони 4 миллиард донадан ортиб кетди.

IHS Markit мутахассисларининг ёзишича, 2020 йилга бориб ишлатилаётган смартфонларнинг миқдори 6 млрд донага етади, уларни сотишдан олинган даромад эса 355 млрд доллардан иборат бўлиши мумкин. Ўтган йил натижаларига кўра, шахсий гаджетлар жаҳон электроника бозорининг 60 фоизини ташкил этган. 2008 йилда ушбу кўрсаткич 17 фоизни қайд этган эди.

Жумладан, мобил иловалар бозорини ҳам шиддат билан риволаниб бормоқда. 2016 йилда ушбу соҳадан олинган даромад 54 млрд долларга тенг бўлган. 2020 йилда бу кўрсаткич 74 млрд долларга етади ва пировардида янада жадал суръатлар билан ўсишда давом этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!