Ulefone Gemini – қўш камера ва металл корпусли арзон смартфон

Ulefone Gemini – қўш камера ва металл корпусли арзон смартфон

Ulefone компанияси қўш камерали смартфонлар сегментида ўзини танитиш мақсадида арзон нархли янги Ulefone Gemini моделини намойиш қилди. Бундан аввалроқ у кучли техник параметрларга эга Ulefone Gemini Pro моделини омма эътиборига ҳавола қилган эди.

Шундай қилиб, Ulefone Gemini иккита асосий камера: 13 + 5 МП, ƒ/2,0. диафрагма билан, бармоқ изи сканери (олд томонда) ва тўлиқ металл корпус билан жиҳозланган.

Унга SoC MediaTek MT6737T процессори, 3 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. MicroSD слот 256 ГБгача бўлган хотира картасини қўллаб-қувватлайди.

Экраннинг диагонали 5,5 дюйм, Full HD форматида, олд камеранинг аниқлиги 5 МПни ташкил қилади. Батарея сиғими – 3250 мА/соат.

Нархи 150-170 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.