Technovation танлови ўзбекистонлик қизларга дастурлашни ўргатади

Technovation танлови ўзбекистонлик қизларга дастурлашни ўргатади

Ўзбекистонда 15—18 ёшли қизлар учун мўлжалланган Technovation танлови старт олди, деб ёзади Daryo.uz. Ўзбекистондан энг яхши жамоа совринлардан ташқари, Сан-Францискодаги танлов финалига йўлланмани ютиб олади.

Лойиҳа бутун дунёдаги қизларга тадбиркорлик ва дастурлаш асосларини ўргатиш учун мўлжалланган. 2010 йилдан буён фаолият кўрсатаётган Technovation лойиҳасида 78 та давлат қатнашади.

Ҳар бир жамоа таркибига беш нафар қиз ва икки мураббий киради. Гуруҳ 12 ҳафта давомида ҳар шанба кунлари 2—3 соатдан машғулот ўтказади. Қизлар дастурлар яратиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, бизнес-режалар тузиш, видеороликлар суратга олиш ва бошқа фойдали малакаларни ўрганиши керак бўлади.

Машғулотлар февралдан апрелга қадар давом этади, 2017 йил майида эса Ўзбекистон бўйича танлов финали ўтказилади. Ғолиб жамоа бутунжаҳон танловида иштирок этади, унда ўнта финалчи жамоа аниқланади. Улар Technovation’нинг Сан-Францискодаги якуний босқичига йўл олади.

Дастурда қатнашиш бепул. У инглиз ва рус тилларида олиб борилади ва дастурлаш бўйича дастлабки билимларни талаб қилмайди.

Technovation.uz сайтида лойиҳада қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш ва тафсилотларни билиб олиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!