Beeline Тошкентда тармоқ қопламини кенгайтирди

Beeline Тошкентда тармоқ қопламини кенгайтирди

Beeline алоқа оператори Тошкентда тармоқ ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар беради. Миробод туманининг Ойбек кўчаси ва Мирзо-Улуғбек туманининг Орол кўчаси бўйлаб қўшимча база станциялари ўрнатилди.

“Телеком-бозоридаги етакчиликни мустаҳкамлаган ҳолда, абонентларимизни ишончли ва сифатли алоқа билан таъминлаш учун мутахассисларимиз тармоқ ривожланиши ва унинг ҳажмини кенгайиши устида доимий равишда иш олиб бормоқдалар”, – дейди Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!