Facebook россиялик хакерга йирик миқдорда мукофот пули тўлади

Facebook россиялик хакерга йирик миқдорда мукофот пули тўлади

Facebook компанияси ижтимоий тармоқ дастурида топилган заифлик учун россиялик дастурчи Андрей Леоновга 40 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тўлади, деб хабар бермоқда rb.ru.

Хатолик расмларни тармоққа жойлашдан олдин қайта ишлайдиган Image Magic кутубхонасида мавжуд бўлган ва у махсус тасвир орқали Facebook серверларида эркин кодни ишга туширишга имкон берган.

Леонов бошқа сервис ишини тадқиқ қилиш жараёнида ушбу хатоликни аниқлаган ва уни ижтимоий тармоқнинг техник хизматига маълум қилган. Бу иш учун Леоновга 40 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўланган. Бундан олдинги энг йирик гонорарни (33,5 минг доллар) киберхавфсизлик бўйича мутахассис Реджинальдо Сильва қўлга киритган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!