Google: 2017 йилда чиқадиган барча хромбуклар Android иловаларни қўллаб-қувватлайди

Google: 2017 йилда чиқадиган барча хромбуклар Android иловаларни қўллаб-қувватлайди

Google Play иловаларини қўллаб-қувватлайдиган Chrome OS операцион тизимининг илк барқарор версияси 2016 йилда тайёрланган. Аммо ҳалигача фақат ASUS Chromebook Flip, Acer Chromebook R11 ва Google Chromebook Pixel (2015) хромбукларигина Android иловаларни қўллаб-қувватлайди, бошқа хромбукларда эса бундай функция мавжуд эмас.

3D News нашрининг маълум қилишича, Google компанияси 2017 йилда чиқадиган барча хромбуклар  Android иловаларни қўллаб-қувватлашига ваъда берган. Бундан ташқари, аввалроқ чиқарилган баъзи хромбукларга ҳам қанчадир муддатдан кейин Android иловаларни ўрнатиш мумкин бўлади. Google келгуси икки йил ичида Android  учун чиқарилган дастурларни Chrome OS операцион тизимига ўтказишни режалаштирган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.