Apple Airpods гарнитураси қўнғироқ пайтида ўчиб қолмоқда

Apple Airpods гарнитураси қўнғироқ пайтида ўчиб қолмоқда

Ўтган йилнинг сўнгги ойларида кечикиш билан сотувга чиқарилган Apple Airpods гарнитурасини харид қилган фойдаланувчилар гаджетдаги носозлик ҳақида хабар беришмоқда, деб ёзмоқда IXBT нашри. Гарнитурани iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделлари билан ишлатганда улар баъзида тўсатдан ўчиб қолмоқда.

Манбанинг қайд этишича, қўнғироқ пайтида наушникларнинг биридаги овоз йўқолиб қолади, Бироқ гарнитурадан мусиқа тинглаш учун фойдаланганда ҳеч қандай носозлик кузатилмайди. Ҳозирча бошқа маркадаги iPhone эгалари бундай муаммо ҳақида гапирмагани сабаб бундай носозлик фақат iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделларига хос, деб тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.