Galaxy S8 моделининг ҳақиқатга яқин суратлари ошкор қилинди

Galaxy S8 моделининг ҳақиқатга яқин суратлари ошкор қилинди

Гарчи Samsung компаниясининг навбатдаги флагмани Galaxy S8 моделининг тақдимотига ҳали бир неча ой вақт бўлса-да, тармоқда унга оид турли хил тафсилотлар пайдо бўлишда давом этмоқда. Масалан, ўзининг инсайдерлик хабарлари билан яхши танилган Эван Бласс Galaxy S8 флагманига тегишли суратни ўзининг VentureBaet ресурсига жойлади. Унинг айтишича, флагман тақдимоти 2017 йилнинг 29 март куни ўтказилади. Samsung янги флагманнинг 5,8 ва 6,2 дюймли версияларини тайёрламоқда.

Android Soul нашрининг қайд этишича, флагманга Snapdragon 835 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. 5,8 дюймли версия 899 евро нархида сотувга чиқарилади, 6,2 дюймли версия эса ундан 100 еврога қиммат бўлиши маълум қилинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.