LG Pocket Photo: смартфондан расмларни босиб чиқарадиган чўнтак принтери

LG Pocket Photo: смартфондан расмларни босиб чиқарадиган чўнтак принтери

LG компанияси мобил қурилмалардан расмларни чоп этишга мўлжалланган Pocket Photo мини-принтерини намойиш қилди, деб ёзмоқда 3D News.

Принтер жуда ихчам шаклга эга (125 × 78 × 22 мм), оғирлиги 177 грамм. Смартфонга Bluetooth орқали боғланади, Android ва iOS платформасидаги қурилмаларни қўллаб-қувватлайди. Смартфонга ўрнатиладиган мини-принтер иловаси расмларни таҳрирлаш, матн ёки QR-кодни қўшиш каби вазифаларни бажаради.

Принтер расмларни чоп этиш учун Polaroid PoGo принтерларида ишлатиладиган ZINK технологиясидан фойдаланади.

Гаджетга 470 мА/соат сиғимли батарея ўрнатилган. Битта зарядда 20 тагача расмни чоп этиш мумкин. Pocket Photo 120 доллар нархида тез орада сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!