Earebel компанияси мусиқали бош кийимларни сотувга чиқарди

Earebel компанияси мусиқали бош кийимларни сотувга чиқарди

“Мусиқали бош кийим” сўзини эшитиб ҳайрон бўлманг. Гап шундаки, Earebel созланган наушникларга эга шапкаларни сотувга чиқарди. Hi-Tech.Mail.Ru нашрининг ёзишича, бош кийимларга Harman AKG гарнитуралари ўрнатилган.

Мусиқали шапкалар коллекциясига 50 тадан ортиқ модель киритилган. Улар Handmade, Sport ва Lifestyle туркумларига ажратилган. Наушникларни шапкаларни ювиш пайтида ечиб қўйиш мумкин.

Sport ва Lifestyle туркумидаги шапкалар Германиянинг Бавария ҳудудида ишлаб чиқарилади. Handmade туркумидаги бош кийимлар эса қўлда тўқилади. Наушнилардаги универсал тугма ёрдамида товушни баландлигини ўзгартириш, плейлистни айлантириш ва қўнғироқларга жавоб бериш мумкин.

Наушниклар Android ва iOS платформасидаги смартфонларга Bluetooth орқали боғланади. Бош кийимларнинг нархи маълум қилинмаган.