Terabayt Daily: Samsung`ни ортда қолдирган Apple, айбланган OnePlus ва Meizu, биринчи гигабитли LTE-тармоқ, ошкор бўлган Huawei P10 Plus ва бошқалар

Terabayt Daily: Samsung`ни ортда қолдирган Apple, айбланган OnePlus ва Meizu, биринчи гигабитли LTE-тармоқ, ошкор бўлган Huawei P10 Plus ва бошқалар

Apple 2016 йил 4 чорагида смартфон етказиш бериш бўйича Samsung`ни ортда қолдирди

Мазкур давр мобайнида Apple 78,3 млн, Samsung эса 77,5 млн дона смартфонни дунё бозорига етказиб берган. Натижада “Олма”нинг бозордаги улуши 17,8 фоизга ўсган (Samsung 17,7%). >> Батафсил

OnePlus ва Meizu бенчмарк натижаларини сохталашда айбланди

XDA Developers ресурси Snapdragon 821 процессорининг OnePlus 3Т смартфонида ноодатий тарзда ишлашига гувоҳ бўлган: муайян иловалар очилганда смартфон частотаси юқорилаган ва қайта ўз ўрнига тушмаган. >> Батафсил 

Австралияда жаҳондаги илк гигабитли LTE-тармоқ ишга тушди

Telstra`нинг гигабитли тармоғини яратишда Ericsson компанияси ёрдам берган, Qualcomm ва Netgear эса бундай тармоққа мўлжалланган тайёр қурилмани ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилган. >> Батафсил

Huawei P10 Plus моделига тегишли расмлар ва техник параметрлар ошкор бўлди

Қурилма 5,5 дюймли QHD форматидаги экран, қайрилма қиррали корпус, кўз ёй сканери ва бармоқ изи сканерини вазифасини бажарадиган дактилоскопик сенсор билан жиҳозланади.>> Батафсил

EA: Need For Speed’нинг янги версияси тайёрланмоқда

Need For Speed ўйинининг навбатдаги версияси 2018 йилнинг март ойигача тақдим этилиши ҳақида Electronics Arts компанияси инвесторларни огоҳлантирди. >> Батафсил

Android-смартфонни сотишга тайёрлаймиз

Ҳар йилда бир марта, айримлар учун эса ундан ҳам қисқа муддатларда янги смартфон харид қилиш бугунги кунда одатий ҳол бўлиб қолган. Бунда эски қурилмани, одатда, бирор яқинингизга берасиз ёки сотиб юборасиз. >> Батафсил 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!