Xiaomi Mi 5C февраль ойида намойиш этилиши мумкин

Xiaomi Mi 5C февраль ойида намойиш этилиши мумкин

Xiaomi компаниясига тегишли корхоналарнинг бири томонидан яратилган Pinecone процессори билан жиҳозланадиган Xiaomi Mi 5C февраль ойида намойиш этилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Gagadget сайти IHS Technology раҳбари Кевин Ван маълумотларига таяниб.

Ваннинг маълум қилишича, янги моделга саккиз ядроли юқорида номи келтирилган чипсет (Cortex-A53+Cortex-A73), 5,5 дюймли Full HD экран, 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади.Қурилмаган жойланадиган камераларнинг аниқлиги 12/8 Мп. У Android 6.0 базасида яратилган MIUI 8 интерфейсида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi февраль охирида Барселона (Испания) шаҳрида бўлиб ўтадиган MWC 2017 кўргазмасида иштироқ этишни режалаштирмаган. Шу боис Xiaomi Mi 5C тез орада омма эътиборига ҳавола этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!