ASUS, Philips ва Pioneer Европа антимонополия қонунларини бузишда айбланмоқда

ASUS, Philips ва Pioneer Европа антимонополия қонунларини бузишда айбланмоқда

Европа комиссияси антимонополия қонунларини бузиш ҳолати бўйича уч йўналишда суритштириш ишларини бошлаб юборди. Ушбу суриштириш жараёнида кўплаб компаниялар текширувдан ўтказилади, деб ёзмоқда IXBT нашри.

Хусусан, истеъмол электроникасини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган  ASUS, Philips ва Pioneer сингари компаниялар айни пайтда юқоридаги қонунни бузиш факти бўйича айбланмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, мазкур брендлар онлайн-дўконларга ўз нархини ўрнатишларига рухсат бермаган.

Энг қизиғи шундаки, Европадаги аксарият онлайн-дўконлар нархларни бозордаги бошқа асосий вендорларга қараб автоматик тарзда нархни белгилайдиган махсус дастурий таъминотдан фойдаланади. Шу боис бқоридаги брендлар нафақат савдоларга, балки онлайн-дўконларнинг ишига ҳам таъсир кўрсатишда гумонланмоқда.

Европа комиссияси, шу билан бирга, видео-ўйинлар ва меҳмонхона бизнесини ҳам текшириш мақсадида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.