Telegram қандай яратилган?

Telegram қандай яратилган?

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида оммалашаётган, жумладан, бизнинг юртимизда ҳам деярли ҳар битта интернет фойдаланувчисига яхши таниш бўлган Telegram мессенжери бундан бир неча йил муқаддам россиялик дастурчи ака-укалар томонидан яратилган.

Теlegram мессенжерига ВКонтакте ижтимоий тармоғини яратган ака-ука Павел ва Николай Дуровлар томонидан асос солинган. Павел Дуровнинг қайд этишича, у 2011 йилдан бошлаб ўзаро хабарлар ва файллар алмашишга ёрдам берадиган мессенжер яратиш устида жиддий бош қотирган. Аслида, Telegram аввалида ижтимоий мессенжер вазифасини бажаришга мўлжалланмаган, балки у иккала ака-ука орасида ўзаро суҳбат учун хизмат қилиши кўзда тутилган эди, деб ёзади Telegram-Free нашри.

  • Павел Дуров – Telegram учун асосий код ва интерфейсни дастурлаган
  • Николай Дуров – мессенжер учун MTProto шифрлаш кодини яратган

Мана шу йўсинда ҳозирги кунда энг оммабоп ва функционал мессенжерлардан бири дунёга келган.

Павел Дуров, Telegram асосчиси

Кейинги босқичлар

Мессенжер ўз коди ва интерфейсига эга бўлганидан сўнг, Павел ва Николай Дуровлар уни оммавий шаклда фойдаланиш учун чиқаришга қарор қиладилар. Бу воқеа 2013 йилда, мессенжер пайдо бўлганидан икки йил ўтгач рўй беради. Аввалига Telegram`нинг iOS платформасида ишлайдиган иловаси, орадан бироз муддат ўтгандан кейин Android версия ва ПК дастури чиқарилади. Вақт ўтган сари мессенжерга жуда кўп фойдали функциялар қўшилиб борди:

  • Матн ва график файлларни алмашиш;
  • Бир ярим гигабайтгача бўлган файллар юбориш;
  • Никлар орқали қидириш (2014 йил)
  • Стикерлар (2015 йил)
  • Ики томонлама шифрланган хабарлар;
  • Ботлар (2015 йил, муайян функцияларни бажаришга мўлжалланган)
  • Telegraph платформаси (2016 йил)
  • Юборилган хабарларни таҳрирлаш (2016 йил)
  • Юборилган хабарларни суҳбатдош кўрмаслиги учун ўчириш (2017 йил)
  • Мавзулар (ҳозирча фақат десктоп версияда)

Гарчи мессенжер аввалида иккита дастурчи томонидан яратган бўлса-да, айни пайтда кўплаб ўз ишининг устаси бўлган мутахассислар ушбу сервис устида иш олиб борадилар

Telegram мессенжерининг асосий ходимлари

Мессенжер ишга туширилганидан кейин орадан бир неча ой ўтиб, унинг фойдаланувчилари сони 1 миллионга етади. Бундан роппа-роса бир йид муқаддам, 2016 йилнинг февраль ойида мессенжер фойдаланувчилари сони 100 млн нафардан ортгани  ҳақида Павел Дуров маълумот берган эди. 2015 йилнинг сентябрь ойи ҳоатига кўра, Telegram орқали кунига 12 миллиарддан ортиқ хабарлар юборилар эди.

2015 йилнинг май ойида Google компанияси мессендерни 1 млрд доллар атрофида харид қилиш масаласини кўриб чиққан. Бироқ муайян сабаблар туфайли келишув амалга ошмай қолган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.