Электрон қароқчиликка қарши курашадиган Denuvo фирмасининг сайти хакерлар томондан бузилди

Электрон қароқчиликка қарши курашадиган Denuvo фирмасининг сайти хакерлар томондан бузилди

DRM-ҳимоя дастурларини тайёрлайдиган Авсралиянинг Denuvo Software компанияси кундан-кун ўзининг мижозларини йўқотиб бормоқда. Агар олдин мазкур фирма дастурлари билан ҳимояланган ўйинлар бир неча ойлаб хавфсиз сақланган бўлса, айни пайтда Denuvo ҳимоя тизимларини бузиш учун бир неча кун кифоя қилмоқда, деб хабар бермоқда 4PDA нашри.

Энг қизиғи, нашрнинг ёзишича, хакерлар мазкур қароқчиликка қарши курашадиган фирманинг расмий сайтини бузиб кириб, ундаги барча яширин файлларни чиқариб олишнинг уддасидан чиқишган. Сайтдаги ёпиқ бўлимларни керакли равишда ҳимоя қилмаган сайт муаллифларини ҳам бунда айблаш мумкин. Хакерлар томонидан олинган файллар ичида компания ходимларининг электрон почта-манзиллари ва сўнгги уч йил мобайнида амалга оширилган ёзишмалар ҳам мавжуд.

Хатлар орасида фирма ишидан қониқмаган мижозларнинг шикоятлари, DRM-ҳимоя тизими билан қизиққан кўплаб ўйин яратувчи компанияларнинг таклифларини учратиш мумкин. Айни пайтда хакерлар олинган маълумотларни ўрганиш билан банд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!