Google ва H&M либос яратишга хизмат қиладиган иловани ишга туширади

Google ва H&M либос яратишга хизмат қиладиган иловани ишга туширади

Google компанияси H&M Group таркибига кирадиган ва аёллар либосини сотишга ихтисослашган Ivyrevel онлайн-дўкони билан ҳамкорликда фойдаланувчининг шахсий маълумотлари асосида индивидуал кўйлакларни яратишга ёрдам берадиган Data Dress номли иловани ишга туширади, деб ёзмоқда Mashable сайти.

Либос дизайнини яратиш учун илова фойдаланувчининг ҳаракатларини (умумий фаоллик, ташриф буюриладиган жойлар, бошқа қурилмалардан фойдаланиш ва об-ҳаво шароити) кузатиб боради.

Ivyrevel бу орқали фақатгина маълум шахс учун либослар тайёрлаш механизмини йўлга қўйиб, мода оламини ўзгартириш мақсадида. Маълумотлар йиғилгач, илова улар асосида фойдаланувчи учун хос бўлган либос дизайнини ишлаб чиқади. Мазкур дизайн мижоз таъбига қараб яна ўзгартирилиши мумкин бўлади.

Data Dress иловаси айн пайтда бета-синовдан ўтмоқда, унинг Android версияси яқин ойларда чиқарилиши маълум қилинган. Бошланғич маълумотларга қараганда, илова дизайни орқали яратилган кўйлакнинг ўртача нархи 99 долларни ташкил этади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!