Lenovo Yoga A12 планшети Halo клавиатураси билан жиҳозланди

Lenovo Yoga A12 планшети Halo клавиатураси билан жиҳозланди

Хитойнинг Lenovo компанияси ўзига хос жизайн ва техник парамертларга эга бўлган Yoga A12 планшетини намойтиш қилди, деб хабар бермоқда IXBT нашри.

Планшет-трансформер Android операцион тизимида ишлайди, унга ўрнатилган  Halo клавиатураси муайян фойдаланувчи талабларига мос тарзда қулай қилиб созланиши мумкин.

Планшетда механик клавиатура мавжуд эмас, унинг ўрнига сенсорли белгиларни акс эттирадиган йирик панел кўзда тутилган. Бундай форматли клавиатура илк маротаба Lenovo YogaBook гибридида ўтган йили  тақдим этилган эди. Умуман олганда, Yoga A12 планшети ҳам YogaBook гибридининг ўзгартирилган версия ҳисобланади.

Янги планшетнинг экрани 12,2 дюйм ўлчамда, унга Intel Atom x5 процессори, 2 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Дсиплей аниқлиги Full HD форматида. Планшет тахминан 1 кг юк босиб, 13 соатгача ишлаш хусусиятига эга. Нархи 300 доллар атрофида бўлиши ёзилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!