Intel ноутбукни «букмоқчи»

  •   DiMaX
  •  1103
  •  10.02.2017 13:25

Intel ноутбукни «букмоқчи»

Тиниб-тинчимаган ишлаб чиқарувчилар одамларни ҳайратга солиш учун бир-биридан антиқа ечимларга қўл уришдан чарчашмаяпти. Масалан, яқинда Intel компанияси букилган ноутбук учун патент олди, деб ёзади it-world.ru сайти.

Бу ҳақдаги ариза АҚШ Патентлар ва савдо белгилари бюроси сайтида эълон қилинган, дейилади манбада. Чизмада ечиладиган дисплейга эга гибрид қурилма акс эттирилган. Унинг ҳар иккала қисми ҳам текис тўртбурчак эмас, балки ёйсимон шаклда.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!