Acer ультра кенг экранли мониторни сотувга чиқарди

Acer ультра кенг экранли мониторни сотувга чиқарди

Acer компанияси аллақачон улкан мониторлари билан ном қозонган. Унинг бу турдаги мониторлари қатори яна бир — XR382CQK модели билан бойиди. Ушбу монитор 38” дюймли бўлиб, унинг пиксель сиғими 3440х1600 белгига тенг. Монитор FreeSync — монитор ва процессор фаолиятини мослаштирувчи технологияда 75 Гц.гача бўлган кадрлар частота тезлигини ўқий олади.

XR382CQK модели ультра кенг ҳажмга эга бўлиб, унинг томонлар нисбати 21:9 ни ташкил қилади. Мониторнинг эгрилик радиуси 2300R. Унда жорий қилинган қизиқарли технологияларидан бири шуки, монитордаги “сурат ичида сурат” режими мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мониторда бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажариш мумкин.

Дисплей “ZeroFrame” дизайн услубига эга бўлиб, экран чеккасидаги ҳошиялар деярли кўзга ташланмайди. Ундаги IPS матрица тасвирни юқори ёрқинликда кўриш имконини беради. Монитор пояси (подставка) экранни -5° дан +35° бурчак остигача эгишга имкон беради. Экранни 115 мм.гача баландлатиш мумкин. Монитордаги 2 та 7 ваттли карнай товушни DTS технологияси асосида узатади.

Acer қурилмага мониторнинг кўзга зарарини камайтириб, ундаги “кўк ранг” миқдорини меъёрига келтирувчи ва монитордаги милтиллашни олдини олувчи ComfyView технологиясини ўрнатган.

Монитор интерфейсида HDMI 2.0, DisplayPort 1.2 ва USB Type-C (Gen1) порти бўлиб, улар секундига 5 Гб ҳажмдаги маълумотни ўтказади. Шу билан бирга, USB 3.0 ҳаб қурилмаси мониторга яна қўшимча 4 та порт улаш имконини беради.

Монитор халқаро бозорда 1300 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!