Vernee Apollo 2: жаҳоннинг энг илғор гаджетини қарши олинг

Vernee Apollo 2: жаҳоннинг энг илғор гаджетини қарши олинг

Жаҳон мобиль саноатининг истиқболи ва режалари жам бўладиган Mobile World Congress 2017 анжуманига оз кунлар қолган бир пайтда, мобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмолчиларни ҳайратда қолдираётган инновациялар тўғрисидаги хабарлар тез-тез тарқалмоқда. Жумладан, Хитойнинг Vernee компанияси ҳам ушбу янгиликлар оқимидан четда қолаётгани йўқ.

Компания аввалги йили анжуманда MediaTek Helio X20 процессори, 6 ГБ оператив хотира ва USB Type-C портига эга илғор смартфонни намойиш қилган эди. MWC 2017’да эса Vernee биратўла 5 моделдаги “ақлли телефон”ларини олиб келиш ниятида.

Apollo 2 флагмани 10 ядроли Helio X30 процессори, 8 ГБ тезкор хотирага эга илк мобиль алоқа воситаси. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, Vernee Apollo 2 икки версияда ишлаб чиқарилади: 6 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира ҳамда 8 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ доимий ички хотирага эга талқинларда. Ҳозирча гаджетнинг бошқа жиҳатлари хусусида бирор гап айтилмаган.

MediaTek Helio X30 процессори 2016 йилнинг август ойида эълон қилинган бўлиб, Helio X20’нинг “меросхўри” бўлади. 3 кластерли процессор 40 МП.гача бўлган камера, 24 МП сиғимли видеоларни ёзиб олишга қурби етади.

MWC 2017 анжуманида намойиш қилинадиган яна бир Vernee Mars Pro смартфони 8 ядроли Helio P25 процессори ва 6 ГБ оператив хотира билан таъминланган. Apollo X телефон аппаратида Android 7.0 операцион тизимида ишлайдиган Helio X20 процессори ўрнатилган. Мазкур телефон Xiaomi Redmi Note 4’нинг “кушандаси” сифатида эътироф этилмоқда. Шунингдек, апрель ойида 5 дюймли Vernee Thor E тақдим этилади. Унинг аккумулятор сиғими 5 020 мА соат, корпус қалинлиги 8,2 мм ва оғирлиги 149 грамм.

Vernee тақдим қилмоқчи бўлган 5-телефон Thor Plus янада сиғимдор аккумуляторга эга. Унинг қувват тоши 6 050 мА соат токни ўзида жамлай олади. Аппаратнинг корпус қалинлиги 7,9 мм.Телефон жорий йилнинг май ойида сотувга чиқарилади.

MWC 2017 анжумани доирасидаги энг қайноқ хабарларни Терабайтда кузатиб боринг.