Apple iPhone’даги “Home” тугмасига муқобил топди

Apple iPhone’даги “Home” тугмасига муқобил топди

Apple компанияси кейинги айфонларда дисплей қуйисидаги моддий “Home” тугмасидан воз кечиш режасида изланишлар олиб бормоқда. MacRumors инсайдерининг ёзишича, iPhone 8 компаниянинг айни шундай дизайнга эга илк смартфони бўлади. Маълумотларга кўра, энди “Home” тугмаси ўрнига олд панелда вазифаларни бажарувчи махсус ҳудуд ташкил этилади. Эсингизда бўлса, MacBook 2016 ноутбукида Touch Bar технологияси жорий қилинган эди. Бу ўша технологиянинг айфондаги аналогидир.

Ушбу сенсор ҳудуди ҳам дисплей остидан ўрин эгаллайди. Энди бармоқ изларини мазкур ҳудуднинг хоҳлаган жойига босиб, шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади. Шу билан бирга, iPhone’даги Touch Bar махсус иловада фаолият кўрсатади.

Apple махсус дисплей кўринишидаги бармоқ изларини тасдиқлаш технологиясини 2014 йилда LuxVue компаниясидан сотиб олган эди. Махсус дисплей органик светодиодлардан ташкил топган бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!