Moto Z смартфони принтерга айланади

  •   DiMaX
  •  899
  •  20.02.2017 12:53

Moto Z смартфони принтерга айланади

Indiegogo краудфандинг майдончасида Moto Z учун янги модуль яратишга маблағ тўплаш кампанияси бошланди. Бу янги модуль смартфонда суратга туширилган расмларни дарҳол чоп этишга имкон беради, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru.

Биз суратларни электрон кўринишда – файл тарзида ижтимоий тармоқларда улашишга ўрганиб қолганмиз. Қоғоз шаклидаги фотосуратлар эса борган сари камайиб кетмоқда. Тўғри, смартфонимиздаги расмларни исталган фотостудияга олиб бориб, чоп эттириб олишимиз ёки шунчаки ўзимиз учун уйда рангли принтердан чиқаришимиз ҳам мумкин. Дубайнинг Team One Technology компанияси эса бунинг учун ўзгача ечим таклиф этаётир – смартфоннинг ўзига принтер-ғилоф ўрнатиш!

Ишлаб чиқувчилар Moto Mods Development Kit базасида фотосуратларни чоп этувчи ғилоф яратишди. SMART Z Printer деб номланувчи бу модуль ихчам – Moto Z’га нисбатан икки баравар қалинликда бўлиб, смартфоннинг орқа қопқоғига ўрнатилади. У бошқа фотопринтерларга нисбатан кам қувват сарфлаши билан ҳам ажралиб туради.

Бордию кампания орқали зарур – 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўпланса, SMART Z Printer’ни илк бекерлар 49 доллар эвазига қўлга киритишлари мумкин бўлади. Аслида эса бу принтер-ғилоф чакана савдода икки баравар қиммат туради.

Яна бир нарсани таъкидлаш ўринли: SMART Z Printer – ҳозирча фақат концепт даражасида. Унинг ишчи прототипини ҳали намойиш этишмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!